Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирда шахсий таркиб аъзолари саф майдонида йиғилди.
Тегишли таркибий тузилмалар томонидан офицер, сержант ва сафдорлар таркиби ходимлари ҳамда курсантларнинг тантанали хизмат кийими, гувоҳномаси, зарур буюм ва анжомлари амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида текширилди.
Байрам кунлари пойтахт туманларига жамоат тартибини сақлаш учун жалб қилинган ходим ва курсантларга тегишли кўрсатмалар етказилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати