Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.
Ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш, иқтидорли ўғил-қизларни қўллаб-қувватлаш, олий таълим муассасалари ўртасида ижодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш тадбирнинг асосий мақсади бўлди.
Беллашувда Ички ишлар вазирлиги академиясининг “Ёш юристлар”, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясининг “Универсал”, Қуролли Кучлар академиясининг “Ўзбегим” ва мазкур университетнинг “Темурбеклар” жамоалари иштирок этди.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан қатнатчиларга жами 24 та савол йўлланди. Қизғин кечган ўйин якунида ИИВ Академияси курсантлари фахрли биринчи ўринни эгалладилар. Мезбон жамоа вакилларига иккинчи ва Қуролли Кучлар академияси курсантларига учинчи ўрин насиб этди. Ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати