Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ИИВ Академияси курсанти халқаро танлов ғолиби

03 Июнь 2023, 09:06

1224

Россия Федерация ИИВнинг Омск академияси томонидан МДҲ давлатлари Ички ишлар вазирликлари тасарруфидаги таълим муассасалари ўртасида халқаро танлов ўтказилди.

Ички ишлар органларининг жиноят-қидирув бўлинмалари фаолиятига оид энг яхши илмий мақолани аниқлаш мақсадида ташкил этилган танловда йигирмага яқин турдош олий таълим муассасаларидан 200 нафардан ортиқ курсант ва тингловчи қатнашди. Иштирокчиларнинг ижодий ишлари онлайн форматда қабул қилиниб, икки босқичда саралаб олинди.

Танловнинг “Жиноят-қидирув бўлинмалари томонидан жиноятларнинг айрим турларини фош этиш” номинациясида ИИВ Академияси кундузги таълим бакалавриатининг 2-ўқув курсида “тезкор-қидирув фаолияти” ихтисослик йўналиши бўйича таҳсил олаётган Самир Мухторов иштирок этди. Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосасига кўра, иқтидорли курсантимизнинг илмий мақоласи фахрли биринчи ўринга муносиб кўрилиб, диплом билан тақдирланди.

Эътироф этиш керакки, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилаётган улкан эътибор Янги Ўзбекистон ёшларининг ана шундай ютуқларига мустаҳкам таянч бўлмоқда.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech