Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ИИВ АКАДЕМИЯСИДА ОЛИНГАН НАЗАРИЙ БИЛИМЛАР АМАЛИЁТДА МУСТАҲКАМЛАНДИ

23 Июль 2022, 10:07

271

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги 312-сон буйруғига асосан вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий ички ишлар органларида ИИВ Академияси кундузги таълим 1-ўқув курси курсантлари учун ўқув-танишув ҳамда 2-ўқув курси курсантлари учун иш ўрганиш амалиёти ташкил этилди.

Жойларда масъул раҳбарлар, курсантларга бириктирилган мураббийлар ва академия профессор-ўқитувчилари иштирокида амалиётининг якуний натижалари бўйича муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда амалиёт даврида йўл қўйилган камчиликлар ва эришилган ютуқлар атрофлича муҳокама этилиб, буйруқ талаблари асосида амалиёт якунлари бўйича курсантлардан синовлар қабул қилинди.

Тадбир якунида барча ҳудудий ички ишлар органларида амалиёт даврида берилган топшириқларга сидқидилдан ёндашиб, билим ва кўникмаларни эгаллашда, намунали хулқи ва тартиб-интизоми билан сафдошларига ўрнак бўлган бир гуруҳ курсантларга ташаккурномалар топширилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech