Самарқанд юртимизнинг туризм марказларидан бири саналади. Кўҳна ва замонавий цивилизация туташган шаҳар нафақат хорижий, балки маҳаллий сайёҳлар билан ҳамиша гавжум.
ИИВ Академиясининг бир гуҳур ходимлари ва иқтидорли курсантлари Самарқандга саёҳат қилишди. Ички туризмни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган тадбир давомида сайёҳлар боқий шаҳарнинг ноёб тарихий-меъморий ансамблларини томоша қилдилар.
Айниқса соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар даври ёдгорликлари, Регистоннинг умрбоқий салобати, Мовароуннаҳр илм-фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк алломалар ҳаёти ва уларнинг бой илмий мероси билан танишув улкан таассурот уйғотди.
– Самарқанддаги нодир осори-атиқалар кишига ўзгача завқ улашади. Шу боис, бу ерга келган инсон шаҳарни такрор ва такрор томоша қилгиси келади. Саёҳат чоғида Шоҳизинда ёдгорлиги, Амир Темур, Бибихоним, Хўжа Дониёр, Оқсарой мақбаралари, Ҳазрати Ҳизр зиёратгоҳи тарихи билан яқиндан танишдик, – дейди Академия курсанти Доно Олимова.
Шу куни Академия вакиллари Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида бўлиб, ички ишлар органлари фаолиятига жорий қилинган замонавий ёндашувларни кўздан кечирдилар.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати