Академия магистратурасида таълим олаётган тингловчилар ҳудудий ички ишлар органлари фаолияти билан танишиб, ўқув модуллари асосида эгаллаган назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаб келмоқдалар.
Самарқанд вилояти ИИБда ўтказилган малакавий амалий машғулот давомида “ташкилий-стратегик бошқарув” мутахассислиги тингловчилари Хавфсиз туризмни таъминлаш, Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари, шунингдек Ситуацион марказ, Самарқанд халқаро аэропорти ҳамда темир йўл вокзали фаолияти билан танишиб, бошқарув жараёнига татбиқ этилган илғор ёндашувларни ўргандилар.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати