Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳуқуқшунос олимлар “Уч авлод учрашуви” меҳмони

17 Апрель 2023, 06:04

879

ИИВ Академиясида “Шогирдлар камоли – устозлар саодати” мавзуида учрашув бўлиб ўтди. 

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирга фидойи устозлардан юридик фанлар доктори, профессор Ахтам Турсунов, Одина Зокирова, Фахриддин Муҳитдинов ва Наргиза Ашуровалар таклиф этилди. 

Учрашувда устоз-шогирдлик анъаналарининг аҳамияти, ёш авлод таълим-тарбиясидаги ўрни, ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлашда устоз-мураббийлар зиммасидаги улкан масъулият, бу ўринда ёшлардан талаб этиладиган фазилатлар ҳақида сўз борди. 

– Инсон ўзини англаган даврлардан бошлаб ўқиб-ўрганишга, келажакка интилишга ҳаракат қилади, – деди ҳуқуқшунос олим Ахтам Турсунов. – Аммо устозларининг беминнат кўмаги туфайли олган илму маърифатининг асл маҳзанини англайди, ҳаётда ўз ўрнини топади. Замон шиддат билан ўсгани сайин, педагоглар зиммасидаги масъулият ҳам ортиб бормоқда. Яъни устозлик мақомига эришган ҳар бир инсон ёшлар талабига жавоб бера олиши керак. Шунда устоз-шогирд муносабатлари ўз мевасини беради. 

Тадбир қизғин мулоқот тарзида ўтди. Ёшлар устозлари босиб ўтган умр йўллари, эришган ютуқлари, илм йўлидаги машаққатнинг улкан муваффақиятлари ҳақида қимматли маслаҳатлар олишди. 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech