Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳуқуқ билимдонлари беллашди

22 Апрель 2023, 09:04

1056

ИИВ Академиясининг Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси томонидан курсантлар ўртасида викторина ташкил этилди.

 Ёшларнинг соҳага оид билимларини мустаҳкамлаш, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, мамлакатимизда рўй бераётган янгиланишлар жараёнида ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида ўтказилган тадбирда 5 та жамоа қатнашди.

 Викторина “Танишув”, “Савол-жавоб”, “Саҳна кўриниши” ва “Сардорлар беллашуви” шартларидан иборат бўлди. Жамоалар жиноят-процессуал қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги айрим муаммолар ва уларнинг ечимлари, шунингдек жиноят ишини юритишга доир эгаллаган билимларини намоён этишди.

Қизғин ва соғлом рақобат руҳида ўтган викторина якунида 222-ўқув гуруҳи курсантларидан иборат “Адолат” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech