Халқаро олимпия куни ва Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган мусобақада 500 нафарга яқин иштирокчи уч ҳамда ўн километр масофага югуриш бўйича беллашди.
Баҳсларга “Humo Arena” спорт мажмуаси майдонидан старт берилди. Ғолиблар шахсий биринчилик ва жамоавий тарзда энг яхши натижани қайд этган иштирокчилар орасидан аниқланди.
Қувонарлиси, қизғин руҳда ўтган мусобақада ИИВ Академияси курсантлари совриндорлар сафидан ўрин олишди. Ўғил болалар ўртасида Акмал Салаев биринчи ўринни, Файзулло Ҳабибуллаев иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, қизлар ўртасидаги баҳсларда бир йўла уч нафар курсантимиз – Ирода Бекмирзаева, Машҳура Саидқулова, Меҳрангиз Нарзуллаева шоҳсупага кўтарилди.
Ғолиблар диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати