Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳудудларда ўқув-семинарлар ташкил этилди

11 Июль 2024, 11:07

509

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва ИИВ Академияси профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида “маҳалла еттилиги” аъзолари учун ўқув-семинарлар ташкил этилди.

Машғулотларда республика ҳудудларидаги 51 та туман (шаҳар)да аҳоли муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш, тизими масъулларини маҳаллаларда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, миграциядан қайтганлар билан ишлаш, жиноятчиликни камайтириш борасида билим ва кўникмаларини ошириш, тегишли топшириқлар ижросига илмий-услубий кўмак берилди.

Шунингдек масъуллар томонидан “Ҳар бир маҳаллага 7 та тоифадаги масъулларни белгилаш, йўриқномалар асосида ишларни ташкил этиш, белгиланган йўналишларда аҳолига услубий кўмаклашиш бўйича сектор раҳбарларининг асосий вазифалари”, “Бухоро тажрибаси асосида 5 та тоифадаги маҳаллалар рўйхатини шакллантириш, ушбу маҳаллаларнинг ҳар бир тоифаси билан манзилли ишлашни ташкил этиш”, “Ҳудуддаги мурожаатлар билан ишлаш, имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратиш, инвестиция лойиҳалари асосида иш ўринлари яратиш, меҳнат миграцияси масалаларини чуқур таҳлили асосида муаммоларни аниқлаш ва “Маҳалла еттилиги” ишини самарали ташкил этиш”, ва “Ғиждувон тажрибаси” асосида ҳудудни саноатлаштириш, аҳолини доимий, мавсумий ва вақтинчалик ишларда бандлигини таъминлаш, ўзини-ўзи банд қилиш истагидаги аҳолига кўмаклашишда сектор раҳбарларининг роли” каби мавзуларда маъруза-дебатлар ташкил этилди.

Юқоридаги мавзулар бўйича Бухоро тажрибаси асосида тайёрланган “Маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил қилиш” номли Ўқув-услубий қўлланма, тақдимот материаллари, жадваллар, инфографикалар, “Йўл хариталари”, маҳаллага бириктирилган масъулларнинг рўйхатлари намуна сифатида семинар иштирокчиларга тақдим этилди.

Машғулотлар давомида “Маҳалла еттилиги” аъзолари, сектор раҳбарлари фаолиятларини янада яхшилаш мақсадида, уларга услубий-амалий ёрдам кўрсатилди.

 

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech