Маълумки, “Huawei” рақамлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида дунёдаги энг етакчи Хитой компанияси ҳисобланади.
Мамлакатимизда ушбу компания билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бир йўналиши ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мутахассисларни тайёрлашга қаратилган.
Ички ишлар вазирлиги академиясида компаниянинг Глобал корпоратив тармоқлар маркетинги ва технологик ечимлар сотуви департаменти технология директори Ву Фан бошчилигидаги меҳмонлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида таълимни рақамлаштириш, сунъий интеллект технологиялари соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, киберхавфсизлик йўналишида юқори малакали кадрлар тайёрлашда ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Шундан сўнг Ички ишлар вазирлигининг Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти вакиллари ҳамда курсантлар учун “Сунъий интеллект технологиялари ва зарарли дастурларга қарши курашиш” мавзуида машғулот ўтказилди
ИИВ академияси Ахборот хизмати