Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Хорижий тилларни билиш – давр талаби

27 Февраль 2022, 08:02

2601

Ҳозирги даврда хорижий тилларни ўрганиш ва билишнинг аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Ҳар бир соҳа вакили yeтук мутахассис бўлиши учун ўз она тилидан ташқари, дунё тилларидан камида икки-учтасини билиши шарт.

Ички ишлар вазирлиги академиясида айни шу масалага бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг Хорижий филология факультети билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда соҳа мутахассислари, тадқиқотчилар, Академия ўқитувчилари ва кундузги таълим курсантлари иштирок этди.  

Мамлакатимизда хорижий тилларни ўргатишни таълим сиёсатининг устувор йўналиши сифатида ривожлантириш, ушбу йўналишда таълим сифатини тубдан ошириш, соҳага малакали педагогларни жалб этиш ҳамда аҳолининг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Президентимиз томонидан 2021 йил 19 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда хорижий тилларга ўқитиш сифатини ошириш борасида қатор вазифалар белгиланди. 

– Академиямизда хорижий тилларни мукаммал ўргатишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Ўқув дастурлари доирасидаги дарслардан ташқари, кафедра қошида қўшимча тўгарак ва факультатив машғулотлар ҳам ташкил қилинган. Натижада курсант ёшларимиз ва ходимлар орасида тил билишга қизиқиш ўсиб бормоқда. Бу ҳам замон талабларига жавоб берадиган рақобатбардош кадрларни тайёрлаш имконини беради, – дейди Тилларни ўрганиш кафедраси бошлиғи, подполковник Анвар Кўрганов.  

Давра суҳбатида мазкур соҳада халқаро тажриба ва замонавий методларни оммалаштириш, ички ишлар органлари ҳодимларининг хорижий тилларни билиш салоҳиятини юксалтириш, баҳолаш мезонларини такомиллаштириш, шунингдек вазирлик тасарруфидаги ўқув муассасаларида хорижий тилларни ўрганишга йўналтирилган узлуксиз таълимни кенг жорий қилиш масалалари ҳақида сўз юритилди. 

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech