ИИВ Академияси шахсий таркиби учун навбатдаги саф кўриги бўлиб ўтди. Тадбир таълим муассасаси бошлиғининг кўрсатмаси асосида Ташкилий бўлим, ўқув-саф қисми, кадрлар ва тарбиявий ишларни ташкил этиш бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Кўрик давомида катта ва кичик офицерлар, сафдор ва сержантлар таркиби ходимлари ҳамда кундузги таълим курсантларининг хизмат гувоҳномаси, фойдаланиши зарур бўлган анжомлари, мавсумий кийимлари текширилди. Таркибий тузилмалар раҳбарларига шахсий таркибнинг юқори хизмат ва жанговар тайёргарлигини таъминлаш юзасидан тегишли вазифалар берилди.
ИИВ Академиясининг Ахборот хизмати