Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Хиёбонда адабиёт ҳафталиги

21 Май 2022, 06:05

1207

Президентимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги Адиблар хиёбонининг очилиш маросимида ёзувчи ва шоирларимиз ижодини чуқур ўрганиш, масканда адабиёт дарсларини ташкил этиш борасида тавсиялар берганди.

Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари учун “Адабиёт – халқнинг юраги” шиори остида сайёр машғулотлар ҳафталиги ташкил қилинди. Маънавий-маърифий учрашувлар хиёбондаги Абдулҳамид Чўлпон ҳайкали пойида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, таниқли ижодкорлар ва маънавият тарғиботчилари иштирок этган машғулотларда XIX аср охири ва XX аср бошларида Туркистон адабий муҳитида рўй берган воқеалар, жадидчилик ҳаракатининг ривожланиши, Абдулҳамид Чўлпон ижодида миллий истиқлол ғояларининг ўрни, халқпарвар шоир асарларининг адабий-бадиий қиммати ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шоир ўзининг куюнчаклик билан ёзган асарлари, шеърлари ва публицистик мақолалари ўзбек миллий тафаккури ривожига улкан ҳиссаси қўшгани, халқимизнинг асл фарзанди сифатида мустабид тузумга қарши беаёв курашиб, зулм ва адолатсизлик қурбонига айлангани таъкидланди.

Курсантлар томонидан жўшқин истеъдод эгасининг шеърларидан намуна ўқилиб, “Кеча ва кундуз” романи асосида тайёрланган саҳна кўриниши намойиш қилинди. Тадбирда ИИВ қошидаги 1-сонли академик лицей ўқувчилари ҳам фаол қатнашиб, маърифат боболаримиз ижодига юксак қизиқишларни кўрсатдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech