Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ҳаётингизни зулматга айлантирманг!

5 Март 2026, 18:59

62

Ёшлар куни муносабати билан пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 121-сон умумтаълим мактабида ўқувчилар билан мулоқот уюштирилди.

Тадбир ёш авлод вакилларини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалардан асраш, ушбу иллатларнинг хатарли оқибатларини тушунтириш мақсадида ташкил қилинди.  

Учрашувда Ички ишлар вазирлиги академиясининг Криминология кафедраси катта ўқитувчиси, капитан Шавкат Рашидов сўзга чиқиб, кунда ўсмирлар орасида кенг тарқалаётган психотроп моддалар, уларнинг оммалашишига шароит яратаётган омиллар, интернет тармоғидаги “яширин дўкон”лар, гиёҳвандлик ва психотроп дори воситаларининг инсон саломатлигига салбий таъсири, наркожиноятларга қарши курашиш йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар хусусида атрофлича тушунча берди.

Аксарият ўсмирлар ўз қилмишининг оқибатини ўйламасдан туриб турли иллатларга қўл уриши, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш оғир асоратлар олиб келиши билан бирга, инсон тақдирини издан чиқариши айтиб айтилди.

Мулоқотга академияда таълим олаётган курсантлар ҳам қўшилди. Улар Ватанимиз келажаги билимли ва соғлом ёшлар қўлида эканлигини таъкидлаб, ўқувчиларни замонавий шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланишга, келгусида муносиб авлод бўлиб етишишга даъват қилди.

Тарғибот табдири ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларни маънавий огоҳ қилишда муҳим аҳамият касб этди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech