Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳашар – юртга ярашар

18 Март 2023, 06:03

812

Умумхалқ хайрия ҳашари ИИВ Академиясида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди.

“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилган тадбир давомида ўқув даргоҳи ҳудудига туташ кўча ва маҳаллаларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Ариқ ва йўлаклар, кўп қаватли уйлар ва хонадонлар атрофи, болалар майдончалари, йўл ёқалари кўркам ҳолга келтирилди. Мевали ва манзарали дарахтлар оқланиб, аҳоли гавжум хиёбонларга гул кўчатлари ўтқазилди.

– Бу каби тадбирлар баҳонасида халқимизга хос бетакрор қадриятлар бўй кўрсатади, – дейди катта сержант Шерзод Усмонов. – Умумхалқ ҳашарида барчамиз фаол қатнашдик. Зеро, халқимиз таъбири билан айтганда, ободлик бор жойда фаровонлик, файзу барака бўлади.      

Шунингдек тадбир муносабати билан таълим муассасаси ҳудудидаги манзарали дарахтларга ишлов берилиб, бинолар атрофи тартибга келтирилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech