Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳарбий суд судьялари маъруза ўтди

21 Декабрь 2023, 05:12

631

ИИВ Академиясида Ҳарбий суд судьялари иштирокида ўтказилган машғулот “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга бағишланди.

Машғулотда мазкур қонуннинг мазмун-моҳиятига атрофлича тўхталиб ўтилди. Соҳа вакилларининг таъкидлашича, эндиликда биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш ваколати берилади. Апелляция ёки кассация инстанциясининг қарори устидан шикоят (протест) бериш масаласида суд ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилмоқда. Янги қонун суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш механизмини янада такомиллаштиришга ҳамда суд қарорларини қайта кўришнинг янги тартибини жорий этиш орқали одил судлов сифатини ҳамда тарафларнинг одил судловга эришиш даражасини янада оширишга, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек, қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

Мунозара тарзида ўтган машғулотда 2024 йилнинг 1 январидан кучга кириши назарда тутилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумот берилиб, курсантларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech