ИИВ Ўқув-дала марказида ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини кучайтиришга қаратилган кўргазма ташкил қилинди.
Мудофаа вазирлигининг Тошкент ҳарбий округи тасарруфидаги Ангрен шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда жанговар қурол-аслаҳалар намойиш қилинди. Кўргазмада Академия курсантлари замонавий қуроллар билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Миллий армиямиздаги ислоҳотлар, ҳарбийларнинг ҳаёти ва машаққатли фаолиятига оид маълумотлар ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
Шунингдек ички ишлар органларида “Интизом ойлиги” муносабати билан полигон шароитида таълим олаётган курсант қизлар учун учрашув ташкил қилинди. Тадбирда хотин-қизлар кенгаши фаоллари, малакали психолог мутахассислар, тиббиёт ходимлари, саф қисми қизлар отряди офицерлари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар ички ишлар органларида хотин-қизлар билан ишлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган изчил чора-тадбирлар, бу борада Академияда яратилган шарт-шароитлар, курсант қизларга таълим бериш, уларни турмушга тайёрлаш, саломатлигини асраб-авайлаш мақсадида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар ҳақида тўхталиб ўтишди. Қизғин мулоқот давомида қизлар зарур психологик ва тиббий маслаҳатлар олишди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати