Ички ишлар вазирлиги академиясининг Ҳарбий тайёргарлик кафедраси томонидан ўтказилган беллашув энг зукко курсантларни саралаб берди.
Унда кафедра қошидаги “Ҳарбий фанлар билимдони” иқтидорли курсантлар тўгараги аъзолари иштирок этди. Курсантлар тўрт шарт бўйича ўзаро беллашиб, жанговар қуроллардан фойдаланиш кўникмаларини намоён этдилар.
Ҳарбий тайёргарлик кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Мавлон Алимовнинг таъкидлашича, умумакадемик миқёсда ўтказилган беллашув келгусида турдош олий таълим муассасалари ўртасида ташкил этилиши режалаштирилган олимпиадага муносиб тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Беллашув якунида 117-гуруҳ курсанти Дилноза Жуманазарова фахрли биринчи ўринни, 326-гуруҳ курсанти Руслан Кушкунбаев иккинчи ўринни ҳамда 224-гуруҳ курсанти Дониёр Асатуллаев учинчи ўринни эгаллади.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати