Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳар бир мурожаат эътиборда

18 Январь 2023, 09:01

918

Президентимиз раислигида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган вазифалардан келиб чиқиб, ҳудудларда тезкор штаблар фаолияти йўлга қўйилган эди.

Бугун пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманига бириктирилган масъуллар аҳоли муаммоларини ўрганиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида жойларга чиқишди.

ИИВ Академияси раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ дастлаб туман электр таъминоти корхонасида бўлди. Ташкилот мутасаддилари, маҳалла фаоллари, секторлар ва тезкор штаб вакиллари иштирокида аҳолини электр энергияси билан таъминлаш ҳолати ўрганилди. Мулоқот чоғида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни зудлик билан ҳал этиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, мавсумни беталофат ўтказиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шундан сўнг маҳаллаларда фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда аҳолининг табиий газ, электр энергияси, коммунал ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари тингланди. Ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш, фуқаролар, айниқса эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга ҳар томонлама кўмак бериш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, зарур воситалар билан таъминлаш юзасидан тегишли раҳбарларга кўрсатмалар берилди.

Маҳалла аҳли давлатимизнинг эътибор ва ғамхўрлиги туфайли синовли кунларда ҳеч бир муаммо жавобсиз қолмаётгани, аҳоли учун муносиб шароитлар яратилаётгани, ижтимоий масалалар ҳамжиҳатликда ечим топаётганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech