Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ҲАМКОРЛИКНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

10 Август 2023, 09:08

843

10 август куни ИИВ Академияси ҳамда Туркия Жандармерия ва соҳил хавфсизлиги академияси ўртасида видеомулоқот тарзида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати, манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Таълим муассасалари раҳбарлари Рустам Хатамов ва Нуҳ Кўрўғли бир-бирларини қутлар экан, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар замонавий тараққиётнинг стратегик йўналишлари қатори, таълим соҳасида ҳам барқарор ривожланиб бораётганини мамнуният билан эътироф этдилар.

Самимий мулоқот руҳида ўтган йиғилишда томонлар манфаатига хизмат қиладиган бир қатор йўналишлар муҳокама қилинди. Хусусан, ўзбекистонлик таълим олувчиларни Туркия Жандармерия ва соҳил хавфсизлиги академиясининг бакалавриат йўналишида ўқитиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, киберхавфсизлик, терроризмга қарши курашиш, оилавий зўравонликларнинг олдини олиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш, бошқарув кадрларини тайёрлашда ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятига оид долзарб мавзуларда илмий-амалий анжуманлар ўтказиш борасида таклифлар билдирилди.   

Томонлар таълим соҳасини ривожлантиришга тайёр эканликларини билдириб, ҳамкорлик меморандуми доирасида бўлажак қўшма тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва жадал суръатда амалга оширишга келишиб олдилар.

Учрашувда Туркия Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси маслаҳатчиси Мустафо Авчи ҳам онлайн форматда иштирок этди.

 ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech