Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди

14 Февраль 2024, 08:02

566

Ички ишлар вазирлиги академиясида БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси (UNODC)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги муносабатлар ўзаро тенглик ҳамда манфаатли шериклик асосида изчил ривожланаётгани эътироф этилди.

Томонлар ҳамкорлик форматини кенгайтириш муҳимлигини таъкидлаб, қатор масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Хусусан, глобал таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашишда ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликда ўқув курслари ташкил этиш, таълим самарадорлигига қаратилган истиқболли дастурларни татбиқ этиш долзарб аҳамият касб этаётгани айтиб ўтилди.

Учрашувдан сўнг меҳмонлар таълим жараёнлари ва ахборот-ресурс маркази фаолияти билан танишдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech