Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳамкорлик меморандуми амалда

12 Март 2024, 07:03

686

Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари навбатдаги онлайн машғулотда иштирок этишди.

Россия Федерацияси ИИВ Краснодар университети билан ўзаро ҳамкорлик меморандумига биноан ташкил этилган машғулот рецидив жиноятчилик ва унга қарши курашишга бағишланди.

Университет доценти, полиция полковниги Виталий Яковлев рецидив жиноятлар, уларнинг сабаб ва шароитлари, ижтимоий-ҳуқуқий оқибатлари, шунингдек, рецидивист шахсга хос белгилар, бу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мавзуларини ёритиб, хориж тажрибасининг илғор жиҳатларига тўхталди.

Машғулот онлайн форматда ўтказилганига қарамай, очиқ мулоқот руҳида ўтди. Профессор-ўқитувчилар ўзаро фикр алмашиб, курсантларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech