ИИВ Академияси ҳамда Россия Федерацияси ИИВ Краснодар университети ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми асосида онлайн машғулот ўтказилди.
“Рецидив жиноятларнинг криминологик хусусиятлари ва профилактикаси” мавзуидаги машғулотда “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлар ҳамда мутахассислик кафедраси профессор-ўқитувчилари қатнашди.
Краснодар университетининг Жиноят ҳуқуқи ва криминология кафедраси доценти, полиция полковниги Виталий Яковлев рецидив жиноятчилик тушунчаси, уларнинг содир этилиш сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт-шароитлар, шахс томонидан такрорий жиноят содир этилишининг олдини олишда профилактик чора-тадбирларнинг аҳамияти, Россия Федерацияси жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигида бу турдаги жиноятлар учун белгиланган жавобгарлик масалалари ҳақида тўхталиб, курсантларни қизиқтирган саволлар юзасидан мулоқот қилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати