Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳамкорлик доирасида навбатдаги семинар-тренинг

26 Апрель 2024, 04:04

478

Қимор ва таваккалчиликка асосланган онлайн ўйинлар қанчалик хатарли? Улар билан боғлиқ жиноятларга қарши курашишнинг қандай усуллари бор?

Ички ишлар вазирлиги академиясида Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хавфсизлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган семинар-тренинг шунга бағишланди.

Хорижлик мутахассислар томонидан дунё миқёсида оммалашиб бораётган онлайн қимор ўйинлари, уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, тотализатор ва букмекерлик фаолияти, ноқонуний қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга қарши курашиш усуллари, бу борада Туркия ва Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ўзига хос тажрибаси ёритиб берилди.

Беш кун давом этган семинар-тренингда академия профессор-ўқитувчилари, тергов ва жиноят-қидирув хизмати ходимлари иштирок этиб, якунда сертификатга эга бўлдилар. Шу билан бирга, туркиялик меҳмонлар таълим муассасаси фаолияти билан яқиндан танишиб, кадрлар тайёрлашнинг замонавий ёндашувларига юқори баҳоладилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech