ИИВ Академияси ва Божхона институти ўртасида тажриба алмашинувининг самарали йўлга қўйилгани етук билимли кадрлар тайёрлашга хизмат қилмоқда.
Институтнинг юриспруденция йўналишида таълим олаётган курсантлар учун ташкил этилган навбатдаги машғулот “Терговга қадар текширувнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусига бағишланди. Тергов фаолияти ҳамда Криминалистик экспертизалар кафедралари профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилган машғулотнинг дастлабки босқичида мавзунинг назарий жиҳатлари ёритиб берилди. Академия криминалистик полигонида эса Жиноят кодексининг 169-моддаси назарда тутилган ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир этилган жойни кўздан кечириш ва терговга қадар текширув ҳаракатлари юзасидан амалий машғулот ўтказилди.
Кун давомида бўлажак божхоначилар таълим масканида яратилган замонавий шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш имконига ҳам эга бўлдилар.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати