Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Гулистон”да жиноятлар сони нега ошган?

15 Февраль 2023, 07:02

837

Давлатимиз раҳбарининг криминоген вазияти беқарор маҳаллаларда жиноятчиликнинг сабаб ва шарт-шароитларини ўрганиш борасидаги топшириғи асосида манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

ИИВ Академияси профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ Наманган шаҳридаги “Гулистон” маҳалласининг криминоген ҳолатини ўрганди. Маълум бўлишича, ўтган йили маҳаллада 20 та жиноят қайд этилиб, ҳудуд “қизил” тоифага киритилган. Жиноят турлари орасида ўғирлик, безорилик, қасддан баданга шикаст етказиш кабилар ошган.

Ишчи гуруҳ томонидан мавжуд вазият, жиноятларнинг сабаблари ва бунга имкон бераётган шарт-шароитлар секторлар мутасаддилари, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди. Криминоген вазиятни яхшилашга таъсир кўрсатаётган омиллар, айниқса аҳолини ташвишга солаётган масалалар юзасидан фаолларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни жиловлашда “бешлик” вакилларининг ҳамкорлигини кучайтириш, аҳоли муаммоларини “фуқаробай” тизим асосида бартараф этиш, ҳуқуқий тарғибот тадбирларини кучайтириш, бандликни таъминлаш орқали маҳалладаги маънавий-руҳий муҳитни соғломлаштириш борасида қатор вазифалар белгилаб олинди.

Шу кунларда ишчи гуруҳ ўз фаолиятини Андижон вилоятининг криминоген вазияти оғир маҳалларида давом эттирмоқда.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech