Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ғолиб республика босқичида қатнашади

28 Август 2023, 09:08

1008

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан ички ишлар органлари тизимида “Энг яхши эксперт-криминалист” республика кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда.

Кўрик-танловнинг ИИВ Академиясида бўлиб ўтган босқичида иштирокчилар 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Дастлабки шарт тест саволларидан иборат бўлса, кейинги шартда ҳар бир ходимнинг жанговар қуролдан фойдаланиш кўникмалари синов қилинди. Суҳбат тарзида ўтган учинчи шартда эса уларнинг соҳага доир билим салоҳияти малакали мутахассислардан иборат комиссия томонидан баҳоланди. Шунга кўра, Криминалистик экспертизалар кафедраси ўқитувчиси, капитан Азизхон Оппоқхонов биринчи ўринни эгаллаб, кўрик-танловнинг республика босқичига йўл олди.

Айтиш жоизки, бу каби танловлар соҳани етук малакали кадрлар билан таъминлаш, эксперт-криминалистика фаолиятига илғор ва инновацион ёндашувларни кенг жорий қилиш, ходимларнинг касбий ўсиши ва малакасини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech