ИИВ Академиясида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан тренинг ўтказилди.
Гибрид форматда ташкил қилинган машғулотни Буюк Британия ва австриялик халқаро экспертлар Ли Колуэль ҳамда Штэфан Бухмайер олиб борди. Иштирокчилар глобал ахборот маконида юзага келаётган хавф-хатарлар, хусусан, болалар томонидан ва уларга нисбатан содир этилаётган кибержиноятлар, бу турдаги жиноятларнинг олдини олиш, ижтимоий тармоқларда болалар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича зарур тавсиялар олишди.
Интерфаол тарзда ўтган машғулот якунида ИИВ Киберхавфсизлик маркази, Халқаро ҳамкорлик бошқармаси, Малака ошириш институти ҳамда Академия профессор-ўқитувчиларига сертификатлар топширилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати