Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

GIZ билан ҳамкорлик кенгаяди

17 Ноябрь 2023, 08:11

778

ИИВ Академиясида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Марказий Осиёда зўравон экстремизмнинг олдини олиш лойиҳаси раҳбари Штефан Бухмайер билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон – Германия ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар, хусусан, таълим соҳасида амалга оширилаётган истиқболли дастурлар ҳақида фикр алмашилди. Томонлар ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларда ўзаро тажриба алмашишни изчил давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.

Академия бошлиғининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари Руфтулло Нигматов GIZ вакиллари томонидан ўтказилаётган ўқув курслари таълим самарадорлигига хизмат қилаётганини эътироф этди. Ҳамкорлик меморандуми асосида икки томонлама муносабатлар форматини янги босқчига олиб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.   

Германиялик мутахассис таълим муассасаси билан яқиндан танишиш мақсадида ахборот-ресурс маркази, спорт мажмуаси, маънавият ва маърифат марказида бўлиб, ўқув тезкор-тергов гуруҳлари фаолиятини кўздан кечирди. Учрашув якунида ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга келишиб олинди.

 ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech