Ички ишлар вазирлиги академиясида бўлиб ўтган давра суҳбати гиёҳвандликка қарши чора-тадбирларга бағишланди.
Тадбирда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг мамлакатимиз генофондига салбий таъсири, ёшларни ушбу иллатлардан асраш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди.
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган давра суҳбатида сўзга чиққанлар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга ружу қўйишнинг аянли оқибатлари, ушбу иллатлар таъсирига тушиб қолишнинг асосий сабаблари, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар, аҳоли, айниқса ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш омиллари хусусида мулоҳаза билдирдилар.
Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи айниқса интернет тармоғида ортиб бораётгани, мазкур турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш биргаликда зарур чоралар кўришни тақозо этаётгани таъкидланди.
Давра суҳбати якунида соҳа мутахассислари курсантларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати