Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ўқувчиларга амалий кўникмалар ўргатилди

15 Май 2026, 21:20

69

ИИВ академияси ташаббуси билан пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 121-умумтаълим мактабида “Ёшларни инновацион технологиялар орқали экстремал вазиятларда ҳаракатланишга ўргатиш” мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Дастлаб академия профессор-ўқитувчилари ёшларга экстремал вазиятларда хавфсиз ҳаракатланиш, жабрланганларга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ҳамда тегишли хизматларга топшириш бўйича амалий тушунчалар берди.

Шундан сўнг курсантлар ҳамда мактаб ўқувчилари томонидан Қутқарувчилар учун мобил ўқув минораси ҳамда Тўсиқларни енгиш учун мўлжалланган мобил машғулот мажмуалари, шунингдек Жисмоний машқлар учун тренажёр ёрдамида баландлик ва тоғ-қутқарув шароитида ҳаракатланиш, жабрланганларни қидириш ва хавфсиз жойга олиб чиқиш, зилзила оқибатида вайрон бўлган иншоотлардан одамларни қутқариш, кимёвий зарарланиш ҳолатларида зарур чораларни кўриш каби амалий машғулотлар намойиш этилди.

Тадбирда инновацион ёндашувлар, махсус жиҳозлардан фойдаланиш тартиби ва тезкор ҳаракат қилиш кетма-кетлигига алоҳида эътибор қаратилди. Бу эса ёшларда нафақат назарий билим, балки ҳаётий вазиятларда асқотадиган дастлабки амалий кўникмаларни ҳам шакллантиришга хизмат қилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech