Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Футбол турнири ғолиблари тақдирланди

14 Июнь 2023, 09:06

1101

Ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасалари ўртасида ташкил этилган футбол турнири якунланди.

ИИВ Академияси футбол майдонида ўтган мусобақада Давлат хавфсизлик хизмати академияси, Божхона институти, Жамоат хавфсизлиги университети, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳамда мезбон жамоа вакиллари ғолиблик учун куч синашди.

Бугун турнир доирасида сўнгги учта баҳс бўлиб ўтди. Божхона институти ва ИИВ Академияси ўртасидаги илк ўйин мезбонлар фойдасига (4:0) ҳал бўлган бўлса, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти жамоаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси устидан техник ғалабага эришди. Бронза медали учун кечган ҳал қилувчи учрашувда эса Жамоат хавфсизлиги университети футболчилари Давлат хавфсизлик хизмати академиясини 3:2 ҳисобида мағлуб этишди.

Турнир якунида ғолиблар тантанали равишда тақдирланди. Унга кўра, ИИВ Академияси жамоаси яққол фаворит сифатида мусобақа ғолиби учун аталган кубокни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртига, учинчи ўрин эса Жамоат хавфсизлиги университетига насиб этди. Жамоаларга медал, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шунингдек, ИИВ Академияси жамоаси аъзолари Тоҳир Жўрабеков “Энг яхши ўйинчи”, Хайрулла Азимхўжаев “Энг яхши ҳужумчи”, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти жамоаси посбони Бекзод Набижонов “Энг яхши дарвозабон”, Жамоат хавфсизлиги университети жамоаси аъзоси Рихситилла Неъматов “Энг яхши ҳимоячи” совринини қўлга киритдилар.

Тақдирлаш маросимида турдош таълим муассасалари вакиллари сўзга чиқиб, мусобақа ҳакамлари ва ташкилотчиларига миннатдорлик билдириб ўтишди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech