Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Фуқаролик кодексини такомиллаштириш истиқболлари

24 Декабрь 2021, 10:12

1425

ИИВ Академиясида айни долзарб мавзудаги анжуман бўлиб ўтди. Фуқаровий-ҳуқуқий фанлар кафедраси ташаббуси билан ўтказилган анжуманда ҳуқуқшунос олимлар, илмий тадқиқотчилар, таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва курсантлари қатнашди.

 Анжуманда ушбу соҳадаги ислоҳотлар, хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишининг асосий устувор йўналишлари таъкидлаб ўтилди. 

Сўзга чиққанлар “Фуқаролик кодексини такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг асосий йўналишлари”, “Виртуал мулкнинг фуқаролик-ҳуқуқий ҳолати”, “Кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар”, “Ички ишлар органлари томонидан ҳақ эвазига кўрсатиладиган хизматларни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш масалалари” мавзуларида маъруза қилдилар. Фуқаролик қонунчилигини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар келгусида ушбу соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech