Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Форум давом этмоқда

29 Сентябрь 2023, 07:09

831

Аввал хабар қилинганидек, ИИВ Академиясида “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида фан, таълим ва амалиётнинг инновацион ҳамкорлиги: замонавий тенденциялар” мавзусида халқаро илмий-амалий форум бўлиб ўтмоқда.

Анжуманнинг иккинчи куни илмий-методик давра суҳбати, семинар ва очиқ муҳокамалар тарзида юқори ишчан руҳда ўтди. Иштирокчилар шўъбаларга бўлинган ҳолда “Ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари”, “Олий таълимни рақамлаштириш шароитида ўқув фаолиятини илмий-методик таъминлаш: муаммолар, қийинчиликлар ва истиқболлар”, “Таълим, фан ва амалиёт сифати ёшлар нигоҳида”, “Курсантларни касбий фаолиятга мослаштириш муаммолари” мавзуларида ўзаро фикр алмашдилар.

Асосий маърузачилардан Россия Федерацияси ИИВ Омск академияси ўқитувчиси А. Кочетов, Краснодар университети ходими П. Котровская, Федерал жазони ижро этиш хизмати академияси профессори С. Воробёв, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси марказ бошлиғи Н. Кондратьева ва бошқаларнинг маърузалари тингланди. Соҳада ўзаро тажриба алмашиш ва таълим сифатини ошириш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech