Айни кунларда Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги академик лицейлар битирувчилари олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун қизғин ҳозирлик кўрмоқда.
Бундай масъулиятли пайтда ёшлар учун зарур шароитлар яратиш, уларни тўғри мақсад сари йўналтириш, энг муҳими, ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларидан огоҳ этиш долзарб вазифага айланади.
Ана шу мақсадда Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидаги вазирлик академик лицейларида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди. ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг таълим муассасалари бўйича бўлими томонидан ўтказилган тадбирда барча битирувчилар қамраб олинди.
Ота-оналар иштирокида ўтган учрашувларда бўлим тезкор вакиллари сўзга чиқиб, таълим соҳасида содир этилаётган коррупциявий ҳолатлар, уларга қарши курашиш борасида олиб борилаётган профилактик тадбирлар, фирибгарлик жиноятларининг ҳуқуқий оқибатлари юзасидан йиғилгарларни огоҳликка чорладилар. Тадбир якунида ҳуқуқий тарғибот материаллари тарқатилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати