Ички ишлар вазирлиги академиясида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.
Тадбирга Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қуролли Кучлар ва Ички ишлар вазирлиги академиялари, Жамоат хавфсизлиги университети, Божхона ҳамда Ахборот-коммуникatsiя технологиялари ва алоқа ҳарбий институти фахрийлари таклиф этилди.
Фахрийларимиз ҳаёти – ибрат мактаби” шиори остида ўтказилган мазкур учрашувда униб-ўсиб келаётган ёшларнинг камолотга етишида тизим фахрийларининг оталарча берган панд-насиҳатлари тарбиявий аҳамиятга эга. Учрашувда сўз олганлар кўп йиллик самарали меҳнатлари, ўз касбига бўлган садоқати билан давлатимиз, ҳамкасбилар ва шогирдлар олдида меҳр қозониб, бугунги кунда ҳам эътиборда эканликлари тўғрисида илиқ фикрлар билдиришди.
Олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари курсантлари ҳамда ИИВ идоравий академик лицейлари, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизмати “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейларидан ташриф буюрган курсантлар ва ўқувчи-ёшларда катта таассурот қолдирди.
Тадбир якунида ИИВ академияси бадиий ҳаваскорлик жамоалари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати