Мустақиллик байрами муносабати билан ички ишлар тизимида самарали меҳнат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олинди.
Ички ишлар вазирлиги академиясининг бир гуруҳ ёш ходимлари истеъфодаги офицерлар Анвар Девятов ва Омонулла Асатходжаев хонадонида бўлишди. “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ташкил этилган хайрия тадбири кексаларга байрамона кайфият бағишлади.
Самимий мулоқот чоғида устозларнинг ҳаёт йўли, қизғин меҳнат фаолияти, эришган ютуқлари эътироф этилди. Ёшлар кекса авлод вакилларининг ибратли насиҳатларини тинглаб, эл-юрт осойишталиги йўлида хизмат қилиш, она Ватанни севиш, ҳалол ва фидойи бўлиш инсон умрининг зийнати эканлигини дилдан ҳис қилдилар.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати