Юртимизда “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида турли тадбирлар ўтказиш эзгу анъанага айланди.
Ички ишлар вазирлиги академияси Фахрийлар кенгаши ташаббуси билан бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар учун Темурийлар тарихи давлат музейига саёҳат ташкил қилинди.
Фахрийлар курсант шогирдлари ҳамроҳлигида ушбу маскандан ўрин олган қимматли ёдгорликлар, темурийлар даврига оид осори-атиқалар билан танишиб, буюк аждодимизнинг серқирра фаолияти ҳақида ўз тасаввурларини бойитдилар.
Тадбирдан сўнг Ўзбекистон давлат сатира театрида “Фалсафа доктори” спектакли томошаси бўлиб ўтди. Тарбиявий аҳамиятга эга саҳна асари барчага маданий ҳордиқ улашди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати