Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Фахрийлардан доно ўгитлар

16 Август 2022, 02:08

1567

ИИВ Ўқув-дала марказида тизим фахрийлари иштирокида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида ташкил этилган учрашувга вазирлик Фахрийлар кенгаши аъзолари – истеъфодаги генерал-майор Ҳабибулло Ҳожиматов, истеъфодаги полковник Исроил Юлдашев, ИИВ Академияси Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Давлет Юсупов ҳамда истеъфодаги полковник Анвар Девятов таклиф этилди.

Тизимда кўп йиллар хизмат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган устозлар Академиянинг биринчи босқичида таълим олаётган навқирон ўғил-қизларга ички ишлар органлари тарихи, ривожланиш босқичлари, ўтган давр мобайнида соҳани тубдан такомиллаштириш, шахсий таркибнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, айниқса халқ манфаатларига хизмат қиладиган профессионал тузилма сифатида шакллантиришга қаратилган ислоҳотларни сўзлаб беришди.

Очиқ мулоқотда курсантлар фахрийларнинг машаққатли фаолиятлари, хизмат синовларини енгишда кўрсатган жасорат ва матонатлари ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Ички ишлар ходими бўлишни мақсад қилган ёшларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, тизим фахрийларининг эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги хизматларини қадрлаш тизимда “устоз-шогирд” анъаналарини муносиб давом эттиришга хизмат қилиши таъкидланди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech