Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Фахрийлар ва ёшлар “Заковат”да жам бўлди

06 Май 2024, 10:05

364

Пойтахтимизда ички ишлар тизими фахрийлари ва ёш ходимлар иштирокида илк бор “Заковат” интеллектуал ўйини уюштирилди.  

Тадбир “устоз-шогирд” анъаналари асосида фахрийларнинг бой тажрибасини ёш авлодга улашиш, тизимда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ходимларнинг билим салоҳияти ва касбий фазилатларини юксалтириш мақсадида ташкил қилинди.

Ички ишлар вазири кубоги учун ташкиллаштирилган беллашув вазирлик таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларидан 50 дан зиёд жамоа, 300 нафардан ортиқ иштирокчини қамраб олди.

Қизиқарли руҳда ўтган интеллектуал ўйин якунида Ички ишлар вазирлиги академиясининг “Уйғониш” жамоаси биринчи ўринга, вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг “Уч авлод” жамоаси иккинчи ўринга, марказий аппаратнинг “Соҳибқирон” жамоаси эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан муносиб тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech