Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Фарзандлар камоли – ота-онанинг бахти

31 Октябрь 2024, 02:10

371

Тарбия, аввало, оиладан бошланади. Ҳар бир ота-она ўғил ёхуд қизини ўстирар экан, фарзандининг билимли бўлиши, яхши хулқ-атворга эга бўлиши, эл-юрт корига ярашини истайди.

Ички ишлар вазирлиги академиясида курсантлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Учрашувда академия бошлиғи ўринбосари, подполковник Шерзод Таджиметов сўзга чиқиб, келажагимиз ворислари бўлмиш ёшлар тақдири давлатимизнинг доимий эътиборида эканлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида ўқиши, тартиб-интизоми, фаоллиги ва бошқа ижобий фазилатлари билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган курсантларнинг ота-оналарига академия бошлиғининг миннатдорлик хатлари топширилди. Меҳмонлар фарзандлари эришаётган ютуқлардан фахр ҳиссини туйиб, уларга таълим-тарбия бераётган устозлари ва офицерларига миннатдорлик билдирдилар.

Шу куни курсантлар ўртасида “Ҳуқуқий арена” беллашуви ҳам ўтказилди. Қизиқарли шартлардан иборат танлов якунида “Турон”, “Администрация” ҳамда “Адолат” жамоалари фахрли ўринларга сазовор бўлди. Тадбирдан сўнг ота-оналар академия бўйлаб саёҳат қилиб, курсантлар учун яратилган замонавий шароитлар билан танишдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech