Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Фаоллар тақдирланди

14 Декабрь 2024, 04:12

149

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун кўкрак нишонини топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида миллий марказ директори Акмал Саидов сўз олиб, давлатимиз раҳбарининг фармони билан таъсис этилган кўкрак нишони мамлакатимизда айни соҳада олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилаётганини эътироф этди.

Шу куни бир гуруҳ юртдошларимиз инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий ишлари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат ташкилотлардаги фаолияти, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тарғиботга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди. Қувонарлиси, кўкрак нишонининг бу йилги эгалари қаторидан ИИВ академияси факультет бошлиғи, профессор Олимжон Матчонов ҳам ўрин эгаллади.

Тадбир якунида Инсон ҳуқуқлари миллий маркази билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётган давлат ташкилотлари, илмий-маърифий муассасалар ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларига ташаккурномалар топширилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech