Ички ишлар вазирлиги академиясида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ИИВ Психологик таъминлаш маркази ҳамда пойтахтимиздаги етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда илмий-амалий конференция ўтказилди.
Соҳа мутахассислари, тадқиқотчи олимлар ва академия курсантлари иштирок этган тадбирда ички ишлар органлари фаолиятини психологик таъминлашнинг долзарб муаммолари муҳокама қилинди.
Сўзга чиққанлар “Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида касбий психологик билимларнинг аҳамияти: муаммо ва ечимлар”, “Психологик маслаҳат хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш омили сифатида”, “Ички ишлар органлари соҳавий хизматлари фаолиятида психологик ёрдам масалалари”, “Касбий мулоқотни шакллантиришда корпоратив ёндашув асосида муомала маданиятини ташкил этиш ва бошқариш”, “Ички ишлар органларида психофизиологик текширувларни жорий этиш ва унинг аҳамияти” мавзуларида маъруза қилдилар.
Муҳим таклиф ва тавсиялар билдирилган конференция якунида илғор ютуқлар юзасидан ўзаро тажриба алмашиш ҳамда илмий-амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олинди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати