Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Фаолиятни яхшилаш учун

14 Март 2024, 09:03

728

Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари томонидан жиноятчиликни жиловлашга қаратилган янги қўлланмалар кенг тарғибот қилинмоқда.

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасида талончилик жиноятларига қарши курашишни ташкил этиш методикасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Учрашувда сўз олганлар ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, маҳаллаларни жиноятдан холи хавфсиз ҳудудга айлантириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга тўхталиб ўтишди. Соҳавий хизматлар вакиллари, профилактика инспекторлари иштирок этган тадбирда янги қўлланманинг мазмуни, амалиёт учун долзарблиги, криминоген вазиятни яхшилаш мақсадида ишлаб чиқилган тавсиялар ҳақида тушунча берилди.

Шунингдек, пойтахтимизнинг Яшнобод, Бектемир, Миробод ва Янгиҳаёт туманларида босқинчилик жиноятларига қарши курашиш бўйича тайёрланган қўлланма тарғибот қилинди. Профилактика инспекторларига мазкур турдаги жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тавсияларни амалиётга татбиқ қилиш механизмлари тушунтирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech