Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Фаолиятни такомиллаштириш йўлида

15 Октябрь 2024, 07:10

191

Ички ишлар вазирлиги академиясида жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишида ўқув курси бошланди.

Мазкур фаолиятни замонавий механизм ва талаблар асосида ташкил этиш мақсадида ўтказилаётган ўқув курсига Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, ҳарбий округлар бошқарув аппаратларининг масъул ходимлари жалб қилинган.

Ўн кун давомида тингловчилар тизимдаги илғор ёндашувлар бўйича малака оширадилар. Хусусан, академия профессор-ўқитувчилари томонидан “Жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг ҳуқуқий асослари”, “Жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни таъминлаш”, “Фавқулодда вазиятлар ва мураккаб шароитларда оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш”, “Жамоат хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш” ва бошқа шу каби долзарб мавзуларга қаратилган машғулотлар ўтказилади.

Бундан ташқари, соҳа ходимларининг амалий кўникмаларини бойитиш мақсадида жойлардаги ички ишлар органларида сайёр машғулотлар ташкил этиш режалаштирилган.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech