Андижон вилояти ички ишлар органларида профилактика инспекторлари учун сайёр машғулотлар ўтказилмоқда.
ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан ўқув дастуридаги мавзулар билан бир қаторда, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятига жорий қилинган янгиланишлар ва тизимидаги изчил ислоҳотлар тушунтириб ўтилмоқда.
Бундан ташқари, профилактика инспекторлари ҳудудларнинг криминоген вазияти асосида тайёрланган методик қўлланмалар билан танишиб, маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш ишларини самарали ташкил этиш бўйича кўникмага эга бўлишмоқда.
“Сайёр Академия” ишчи гуруҳи вакилларининг таъкидлашича, ўқув йиғинлари давомида профилактика инспекторлари фаолиятидаги муаммолар ҳам ўрганилиб, мутасадди раҳбарлар иштирокида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳам жиноятчиликни жиловлашга қаратилган ишлар натижадорлигини оширишга хизмат қилади.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати