Ички ишлар вазирлиги академиясида ташкил этилган тадбир барчага хушкайфият улашди.
Ота-оналар, курсантлар, саф қисми офицерлари иштирокида ўтган тадбир аввалида академия бошлиғи ўринбосари Ш. Таджиметов йиғилганларни Конституция байрами билан қутлади.
Ёшларга юксак ишонч билдирилаётган юртимизда уларнинг замон талаблари даражасида таълим олиши, ўз имкониятларини рўёбга чиқариши, иқтидорини намоён этиши учун барча шароитлар яратилгани эътироф этилди. Галдаги тадбир ана шундай ёшларни рағбатлантириш, уларга мотивация бериш мақсадида ўтказилаётгани таъкидланди.
Шундан сўнг фарзандларига муносиб таълим-тарбия берган ота-оналарга академия бошлиғининг миннатдорлик сўзлари битилган хатлар топширилди. Ўзини ҳар томондан ижобий намоён этаётган бир гуруҳ курсантларнинг интизомий жазоси эса рағбатлантириш тарзида бекор қилингани ўқиб эшиттирилди.
Шу куни меҳмонлар бадиий ҳаваскорлик жамоалари тайёрлаган маданий дастурни томоша қилиб, ўқув даргоҳидаги иншоотлар, курсант ўғил-қизларининг билим олиши учун яратилган шароитлар билан танишдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати