Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Фахрийлар Янги Ўзбекистон боғида

05 Октябрь 2022, 07:10

1103

“Кексалар ҳафталиги” доирасида пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги “Катта Қорасув” маҳалласи ташаббуси билан тадбир ташкил этилди.

“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида ўтказилган тадбирда маҳалла нуронийлари Ички ишлар вазирлиги академияси фахрийлари ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғини томоша қилишди.

Чиндан ҳам, халқимизнинг шонли ўтмиши, буюк боболаримиз жасорати ва матонати, тарихий синовли йиллар ва зафарли даврлар, айниқса истиқлол шарофати билан эришган ютуқларимизни ўзида акс эттирган муаззам боғ юртдошларимиз қалбида Янги Ўзбекистоннинг эртанги кунига ишонч ва ифтихор туйғуларини уйғотади. Тадбир меҳмонларига давлатимиз раҳбарининг эзгу ғояси ва ташаббуси асосида барпо этилган маҳобатли маскан ҳақида маълумот берилди.

– Ёши улуғларга эътибор, аввало, миллат маънавиятига эътибордан дарак беради, – дейди Академия фахрийлар кенгаши раиси ўринбосари, истеъфодаги полковник Норқул Тоштемиров. – Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш каби халқимизга хос эзгу фазилатлар инсон қадрини улуғлашга қаратилган ислоҳотларга ҳамоҳанг бўлмоқда. Бугунги учрашувда ўқув даргоҳимизнинг курсант ёшлари ҳам фаол қатнашиб, кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга фахрийлардан ўгитлар олишди.

Кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаолликларини ошириш мақсадида амалга оширилаётган тадбирлар юртимиз бўйлаб давом этмоқда.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech