Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Эпчиллар етакчи бўлишди

05 Октябрь 2022, 08:10

1256

ИИВ Академияси хотин-қизлари ўртасидаги мусобақанинг иккинчи куни соҳа ходималарининг касбий тайёргарлигини синовдан ўтказди.

Дастлаб ҳар бир жамоа вакиллари жанговар қуролни қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича ўзаро баҳслашдилар. Ҳакамлар томонидан беллашувнинг белгиланган йўриқнома асосида ўтиши назорат қилиб борилди. Шундан сўнг эстафетали югуриш мусобақасига старт берилди. 400 метр масофани забт этиш иштирокчилардан жисмоний тайёргарлик ва эпчилликни талаб қилди.

– Спорт тадбири кўтаринки руҳда ўтди, – дейди сафдор Парвина Ажибекова. – Беллашувда барча ҳамкасбларимизнинг фаол қатнашгани мени хурсанд қилди. Ички ишлар органларида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, аёл ходималарнинг жанговар-жисмоний тайёргарлигини оширишда бу каби мусобақаларнинг аҳамияти юқори.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech